#Биласизми
Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:
узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача –
тариф ставкасининг 5 фоизи;
узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача –
тариф ставкасининг 10 фоизи;
узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача –
тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг
20 фоизи;
узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг
20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг
30 фоизи.
Оилавий шифокор пунктларининг умумий амалиёт врачларига – тариф ставкасига нисбатан
25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади.
(C) huquqiyaxborot
@pharmi_uz