Get Mystery Box with random crypto!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: | Powerful IELTS

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайит куни (бориш ва келишда) йўлни бошқа-бошқа қилардилар”. Бухорий (986).

Бунинг ҳикмати ҳақида: “Қиёмат куни иккала йўл ҳам Аллоҳнинг олдида намозга борган киши фойдасига гувоҳлик бериши учун шундай қилдилар. Чунки Қиёмат куни ер ўз устида қилинган яхши ва ёмон ишлар ҳақида хабар беради”, дейилган.

Яна бошқа фикрларга кўра, “Иккала йўлда ҳам Ислом шиори – Ҳайит намозига чиқишни кўрсатиш”, “Аллоҳнинг зикрини зоҳир қилиш” кўзда тутилган.