🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

НАМОЗНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИГА, СОҒЛИҒИГА ФОЙДАЛАРИ. Аллоҳ таоло а | Powerful IELTS

НАМОЗНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИГА, СОҒЛИҒИГА ФОЙДАЛАРИ.

Аллоҳ таоло амрига бўйсуниб, ихлос билан намоз ўқиган банда улуғ ажр-мукофотлар олади. Шу билан бирга намознинг руҳий, тиббий фойдаларидан ҳам баҳраманд бўлади. Зеро, Ислом динидаги ҳар бир буйруқда кишининг икки дунёси учун жуда кўп манфаатлар бор. Шу маънода намознинг руҳиятга, саломатликка фойдаларини санаб ўтамиз:

Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади.

Намоз иродани мустаҳкамлайди.

Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга ўргатади.

Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади.

Инсон саломатлиги тана тозалигига боғлиқ. Маълумки, намоз ўқиш учун таҳорат олинади. Агар жунублик етган бўлса, ғусл қилинади. Бинобарин, намоз киши руҳини ҳам, танасини ҳам поклайди. Намозни ихлос билан ўқиган инсон ҳар тарафлама соғлом бўлади.

Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида бажарилгани учун инсонни доим тетик тутади.

Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби аъзолар керакли озуқа моддаси билан таъминланади.

Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озуқанинг аралашишига, унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозон ости бези равон ишлашига имкон беради. Натижада қабзият олди олинади.

Намоз ўқиган кишининг жисмоний, руҳий иш фаолияти ривожланади, аъзолари доимий ҳаракатда бўлади, организмдаги моддалар алмашинуви тезлашади (Олимлар тадқиқотига кўра, кунлик беш вақт намознинг физиологик фойдаси бир кунда 3 километр масофага югуриш билан тенг экан).

Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг умумий қуввати ошади, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.

Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар тананинг умумий ҳолатини яхшилайди, сокинлик, яхши кайфият бахш этади, организм чидамлилигини, қайишқоқлигини оширади.

Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясига мунтазам тарзда қон оқиб келади. Бу намозхонда хотира сустлиги, склероз камроқ учрашини таъминлайди.

Намозда бажариладиган тана ҳаракатлари бўғимларни, мушакларни, томирларни жонлантиради, артрит, остеохондроз каби касалликлар олдини олади, томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Намоз ўқиган одамнинг невроз ҳолатлари йўқолади, умумий аҳволи яхшиланади.

Намозхон инсон танада тўпланиб қолган статик электр заряддан халос бўлиши мумкин. Бундай зарядлар таҳорат қилаётганда сувга, таяммум пайтида тупроққа, сажда қилаётганда ерга узатилади. Таҳорат ва намоздан кейин одам ўзини тетик сезишининг ҳикматларидан бири шунда бўлса не ажаб!

Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани учун кўзларида қон айланиши яхшиланади. Натижада кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда доим намланиб туради. Бу эса катаракта касаллиги олдини олади.

Ибодат чоғида моддалар алмашинуви фаоллиги туфайли бадандаги кераксиз зарарли моддалар, жумладан ортиқча тузлар чиқиб кетади...

"Намозда хушуъ" китобидан.

https://telegram.me/Muxlisuz