🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Бугун ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади Ёди | Qobulov_TFI

Бугун ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади

Ёдингизда бўлса, openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Ушбу лойиҳада фуқаролардан жами 41 минг 125 та ташаббус билдирилди.

Бугундан бошлаб, якуний босқич, яъни овоз бериш босқичи бошланади. Қайси туманда қайси лойиҳа энг кўп овоз олса, ўша таклиф ғолиб деб топилади ва бюджетдан маблағ ажратилади.

Бу жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, бугун, 14 август куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.

Спикерлар:

Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
Отабек Бакиров, иқтисодчи, банк ходими
Беҳзод Ҳошимов, иқтисодчи, илмий тадқиқотчи

Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


@xushnudbek