2021-01-25 09:11:18
#Тарбиянинг_олтин_калити
ШАХСИЯТ (3-қисм)
Асл қоида – аралашмаслик.
Ҳеч эътибор берганмисиз, боланинг яшаб кетиш учун унга зарур бўлган барча нарса ато этилган. Ҳеч ким ўргатмаган бўлса ҳам, бирор хоҳиш-истагини билдириш учун безовталанади, йиғлайди. Ўзи эмаклайди, ўзи ўтиради, ўзи юради, ўзи гапиради ва ҳоказо.
Чунки инсон аниқ мақсад учун яратилган. Унинг зиммасида Ер юзини обод қилиш каби инсоният келажаги учун муҳим вазифалар туради. Қолаверса, инсон бу каби олий вазифаларни қойиллатиб бажариши учун унга тирик қолиш учун курашиш малакалари биратўла “дастурлаштирилган”.
Шунинг учун ота-оналар уларнинг “ишларига” қачон аралашмасликни эмас, балки қачон аралашишни чуқурроқ ўйлашлари керак.
Бугун биз тескари йўл тутамиз: фарзандларимиз билан “ошга қатиқ, нонга туз” қабилида яшаймиз. Уларнинг мустақил инсон эканини, қолаверса, тирик қолиш учун курашиш малакалари яратилишида “дастурлаштирилган”ини унутиб қўямиз. Юрса, ўтирса, тегса, еса, ичса тақиқлайвериб уларни “табиий дастур”дан чиқариб юборамиз. Бу ҳолат такрорланаверади. Буёғига энди улар бизнинг “Ўзимиз яратган, бирор-бир илм даргоҳида тасдиқланмаган дастурлар”имиз асосида яшай бошлайдилар. Натижада буйруқ бермаса қимирламайдиган “робот”ларнинг ота-онаси бўлиб қолганимизни сезмай ҳам қоламиз. Биз “қайта дастурлаган” роботларимиз, гарчи биз бундай бўлишини истамаган бўлсак-да, мустақил фикрлай олмайдиган, муаммолар олдида “ўчиб қоладиган” носозликлар чиқарадиган бўлишади.
Шундоқ ҳам инсонларнинг ишига сўраб-суриштирмай, билиб-билмай аралашаверишнинг оқибатлари яна қандай бўлишини кутган эдингиз, ҳурматли ота-она?
Vakillik.uz Ижтимоий саҳифалари
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/Vakillikuz
23 viewsXotamjon Qobulov, 06:11