Get Mystery Box with random crypto!

«Хорижий тиллар» марафони доирасида “Better you” мавзусида мот | RIKS Education

«Хорижий тиллар» марафони доирасида “Better you” мавзусида мотивацион ва амалий маслаҳатлар бериш бўйича махсус семинар ташкил этилди.

Нукус шаҳрида ўтказилган ушбу тадбирда хорижий тилларни ўрганаётган мактаб ва олий ўқув юрти ўқувчилари, тестларга тайёргарлик кўраётган чет тили ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирда халқаро тажрибага эга, Тошкент шаҳридаги “RIKS Education” ўқув маркази ўқитувчиси Аҳмад Қодиров ўзининг муаллифлик дастури билан иштирок этди.

Тил ўрганиш жараёнида қийинчиликларни енгиб ўтиш, тестга мустақил тайёрланиш, сифатли ресурслардан фойдаланиш каби кўплаб маслаҳатлар берилди. Фаол иштирокчиларга совғалар тақдим этилди.


Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлигининг расмий саҳифаларига уланинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube|