🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинча 15: | SAMO TAXI Yandex Go

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинча 15:00 дан кейин ишламайдиган бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматовнинг 04-24-1 сонли факсограммасига асосан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади. Ушбу чекловлар бутун республика бўйича амал қилади.
Мазкур ҳолат Гидрометеорология марказининг хабари асосида республика ҳудудида 2021 йил январь ойи давомида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан татбиқ этилган. Шунингдек, ушбу қарор об-ҳавонинг кескин совиб кетгани учун аҳолини аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик ташкилотларни газ билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.