🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши, Қа | Музыкальный Образцовый Ансамбль МБОУ СОШ с УИОП №8

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН

Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга

Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонимларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!


@pmsez