Get Mystery Box with random crypto!

Демишларки бир куни жаннат остонасидан қадам ташлаш учун 2 бан | Музыкальный Образцовый Ансамбль МБОУ СОШ с УИОП №8

Демишларки бир куни жаннат остонасидан қадам ташлаш учун 2 банда талашаётган экан. "Жаннатга мен биринчи кираман...мен...мен... " Шунда фаришталардан бири 1- бандадан суради: " Сен ким эдинг тириклик чоғинг не амалларни қилдинг?
Банда жавоб берди: " Мен Зобит эдим ватан йўлида жон бериб шаҳид кетдим"
2-бандадан сўрашди сен ким эдинг.
" Мен Ҳожи эдим қуръон оятларини ёдладим, Аллоҳга бутун умр итоатда ибодатда бўлдим"
Шунда фаришта 1- бандага юзланиб "Сенга ватанни севмоқликнию "Ватан" сўзини қалбинга ким жоо қилди" Банда узок ўйлаб ўтирмай "Устозим" деди.
Кейинги бандага савол назари билан қараб "Сенга қуръон оятларини ким ўргатди" у банда хам қўлини кўксига қўйиб "Устозим" дея жавоб айлади.
Шунда фаришта " Билингки ана ўша сизларнинг Устозингиз жаннат остонасидан илк қадамларини ташлашга лойиқ" дея жавоб берди. Бандалар қилган ишларидан уялиб Устозларининг нақадар буюк зот эканликларига яна бир бора амин бўлишган.

Хазрат Алишер Навоий ҳам ўз ашъорларида сизни улуғлаган. Абдулла Орипов ҳам ўз шеърларида Устозларга меҳр кўрсатиб қалам тебратган. У бир сўзида шундай дейди: "Сиз машҳурсиз сизни ҳамма танийди" деган саволга " эхх мени муаллим деса қанийди" деб жавоб беради. Хатто Буюк подшоҳлар ҳам сизнинг олдингизда бош эгиб тазим бажоо айлаган.

Буюк бир подшохдан сўрашади. "Нега сиз тахтингизни ёнига отангизни эмас, Устозингизни ўтказасиз унга жуда кўп илтифот қиласиз"
Подшох жавоб беради "Отам менинг кўкдан пастга олиб тушдилар, яьни дунёга келишимда сабабчидур, аммо Устозим мени ердан кўкга кўтардилар, бутун дунёни ишғол қилиш сирларини ўргатди" деб Устозларига эҳтиром кўрсатадилар. Устозларимиз соғ-саломат бўлсин. Барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи билан табриклайман.