Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тезкор_хабар ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР МАКТА | Музыкальный Образцовый Ансамбль МБОУ СОШ с УИОП №8

​​#Тезкор_хабар

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР МАКТАБГА ОҚ ВА ОЧИҚ РАНГДАГИ РЎМОЛ ЎРАБ КЕЛИШЛАРИ МУМКИН

Хабарингиз бор, айни дамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари, умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ота-оналар иштирокида онлайн мулоқот ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган очиқ мулоқотда Ш.Шерматов кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадрятларимизга амал қилган ҳолда қизлар учун истисно тариқасида мактабда (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) оқ рўмол ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишларига рухсат берилганлигини маълум қилди.

Ҳақиқатдан ҳам сўнги пайтларда жуда кўп жойларда ўқувчи-қизларни таълим муассасасига рўмол ўраб келиши билан боғлиқ масалаларда ота-оналар ва мактаб маъмурияти ўртасида тушунмовчиликлар бўлаётган эди. Мактаб формаси ҳусусида кўпчилик ҳали ҳам турлича фикр билдириб келаётганди.

Бизнинг канал

Xalq ta'limi Info