Get Mystery Box with random crypto!

Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди Бугун халқ таълими | Shermatov Notes

Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди

Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан онлайн шаклда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда 2021-2022 ўқув йилига доир бир қатор муоммолар кўриб чиқилди. Жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада беш миллиондан кўпроқ юртдошларимиз қатнашган. Сўровнома натижаларига кўра 90 фоиздан кўпроқ киши бу йилги ўқув жараёнлари анъанавий таъризда ўтишини танлашган. Очиқ мулоқот давомида Шерзод Шерматов мактаб формасига ҳам тўхталиб ўтди.

“Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилги ўқув йилидан бошлаб кўпчилик ота-оналарнинг фикрларини инобатга олиб, миллий қадриятларни тиклаш мақсадида қизларимизнинг оч рангли рўмолда, йигитларимизнинг дўппида мактабга, дарс жараёнларига келишига рухсат берилди. Бундан кўзланган мақсад – қизларимиз ўқисин, уларни рўмол деб ўқишдан четлатиб қўйиш керак эмас. Шунинг учун бу тўхтамга келди. Шуниг учун, ҳурматли ўқитувчилар, бу борада ортиқча гап-сўз бўлмаслиги керак. Бу орқали рўмол ўрамай юрган қизларни ҳам рўмол ўрайсан, деб мажбурлаш керак эмас. Aсосий мақсад фарзандларимизни ўқитишдир”, – деди Шерзод Шерматов.

Шунингдек, кийимлари ҳам узунроқ бўлиши, кўйлагининг ёқаси бўйнини ёпиб туришига ҳам рухсат бор. Агар қизлар қора рўмол ва кийимда келса, мактаб маъмурияти жанжал қилмасдан дарсга киритиб, келаси сафар кийим ва рўмоли оч рангда бўлишини тушунтириши кераклиги айтиб ўтилди.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA