🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Азиз ва дилбар аёлларимиз, лобар опа-сингилларимиз, мунис қизл | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Азиз ва дилбар аёлларимиз, лобар опа-сингилларимиз, мунис қизларимиз!

Транспорт вазирлиги жамоаси барчангизни баҳорнинг илк байрами 8 март айёми билан муборакбод этади.

Ғоят машаққатли синовларга тўла касбингиздан барака топиб, ҳам иш, ҳам оилага улгураётганингизнинг ўзи улуғ жасорат. Ўз табассумингиз ва субҳий сўзларингиз билан минглаб кўнгилларга умид ва орзу, тоза руҳ улашиб яшаётганингиз эса хазиналар хазинасидир.

Бугун тобора кўрку чирой очиб бораётган озод ва обод ватанимиз — янги Ўзбекистон сизларнинг хизматингиз, ҳимматингизсиз бино бўлмаслигини, яхши биласизлар.

Бинобарин, миллат ва аёл сўзи эгиз тушунча, қарийб бир маънони англатади. Шундай экан, буюк мақсадларга чоғлаётган миллатимизнинг ғалабалари каҳкашонида ҳамиша Зуҳро юлдузидек порлаб туринг, асло завол кўрманг, деймиз. Оилавий тотувлик, бахту саодат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


Байрамингиз яна бир карра муборак бўлсин, Ўзбекистонимизнинг азиз аёллари!



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати