🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Тошкентда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Тошкентда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан тегишли соҳа вакилларининг ахбороти тингланди.

Шаҳарнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати