🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

“Шарқ” поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда Йўлов | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

“Шарқ” поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда

Йўловчиларнинг таклиф ва мурожаатларини инобатга олиб, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 10/9-сонли “Шарқ” поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда.

2021 йил 5 апрель санасидан Тошкент – Бухоро йўналишида қатновчи 10-сонли поезди "Тошкент-Марказий" темир йўл вокзалидан соат 09:00 да,

Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 9-сонли поезди "Бухоро" темир йўл вокзалидан соат 16:08 да жўнайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.