Get Mystery Box with random crypto!

'Ўзбекистон темир йўллари' АЖ томонидан яқин келажакда янги ҳа | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан яқин келажакда янги ҳаракат таркиб (электричка)ларни сотиб олиш режалаштирилмоқда

Ҳозирги кунда, Хитой, Жанубий Корея, Белоруссия ва Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бу турдаги ҳаракат таркибларнинг техник хусусиятлари ва нарх сиёсати батафсил ўрганиб чиқилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда қуйидаги йўналишларда электропоездлар ҳаракатланади:

Тошкент – Ходжикент, Тошкент – Ховос, Тошкент – Гулистон, Тошкент – Бекобод, Тошкент – Ангрен, Тошкент – Сирдарё.

2020 йилнинг ёзидан бошлаб эса Фарғона водийсидаги электрлаштирилган халқа темир йўли Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон йўналиши бўйича ҳам электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |