🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#Yoshlar_siyosati Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

#Yoshlar_siyosati

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.

Бугунги кунда Мўйноқ тумани бўйича аҳолининг 5343 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 1470 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 1396 нафарини бандлигини таъминлаш ва 74 нафарини муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида Илҳом Маҳкамов мамлакатимиз транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режаларга тўхталиб, ушбу жараёнда ёшларнинг ўрни ва иштироки беқиёс эканлигини қайд этиб ўтди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг транспорт ва йўл хўжалиги тизими корхоналарида 41 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолият юритаётгани ҳам бунинг ёрқин исботи бўла олади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Facebook | Instagram |