🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқо | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланувчи, шу билан биргаликда тартиб-қоидага бўйсунмасдан ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилаётган айрим ҳуқуқбузарлар ҳам орамизда бор. Бошқарма инспекторлари ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Уларга нисбатан йўловчи ташиш учун лицензия варақасига эга бўлмаганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 176-моддасининг 3 бандига асосан (йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан туриб шуғулланиш) асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш майдончасига киритиб қўйилди.
Назорат тадбирлари доимий тарзда ўказилмоқда.


Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати