Get Mystery Box with random crypto!

Диққат: Ҳурматли гулистонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ўзбек | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Диққат: Ҳурматли гулистонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ўзбекистон шох кўчасининг Хондамир ва Сайхун кўчалари билан кесишган жойигача бўлган оралиқ қисми, И.Каримов кўчасининг Хондамир ва Сайхун кўчаси билан кесишган оралиқ қисми, Сайхун кўчасининг Ўзбекистон шох ва Тинчлик кўчалари билан кесишган оралиқ қисми, А.Навоий кўчасининг И.Каримов ва Кўркам диёр кўчалари билан кесишган оралиқ қисмида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади.

Сирдарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 4 июндаги “2021 йил 11-12 июнь кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон ёшларининг “Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида ўтказиладиган дўстлик фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 30-1-66-сон баёни асосида Гулистон шаҳар ҳокимиининг тегишли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ:

— Ўзбекистон шох кўчасини 11-12 июнь кунлари Хондамир ва Сайхун кўчалари билан кесишган оралиқ қисми;

— И.Каримов кўчасини 9-12 июнь кунлари Хондамир ва Сайхун кўчаси билан кесишган оралиқ қисми;

— Сайхун кўчасини 9-12 июнь кунлари Ўзбекистон шох ва Тинчлик (Дўстлик канали) кўчалари билан кесишган оралиқ қисми;

— А.Навоий кўчасини 11-12 июнь кунлари И.Каримов ва Кўркам диёр кўчалари билан кесишган оралиқ қисми;

— Ўзбекистон шох кўчасини 11 июнь куни соат 6:00дан-10:00га қадар Гулистон ва Сайхун кўчалари билан кесишган оралиқ қисмида барча турдаги автотранспорт воситаларини ҳаракатини вақтинчалик чеклаш ҳамда 9-12 июнь кунлари шаҳарда бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари якунига етгунига қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши белгиланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!



@Sirdaryomintrans