🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

СВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди Респ | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

СВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди

Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Биринчи навбатда касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганлигини инобатга олиб ҳалқимиздан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати