🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Байрам муборак азиз журналистлар! Халқимизнинг ҳар кунлик хаё | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Байрам муборак азиз журналистлар!

Халқимизнинг ҳар кунлик хаётида ОАВ ходимларининг муҳим ўрни бор. Айнан журналистлар хизмати орқали халқимиз мамлакатимизда ва жаҳонда рўй бераётган хабару воқеалардан хабардор бўлиб туради.

Журналистика жуда қизиқ, аммо меҳнати оғир, нони қаттиқ масъулиятли касбдир. Чунки соҳа ходимларида юксак дид, кучли зеҳн ва борлиқни борича кўра олиш қобилияти бўлиши керак. Шу сабабли бу соҳада ҳамма ҳам фаолият олиб боролмайди. Журналист материали жамиятдан олиниши, омма фикрига таъсир қилиши, керак бўлса уни ўз ортида эргаштира олиши керак. Шундай экан, бугунги кунда ОАВ ходимларининг демократик жараёнларда, фуқаролик жамиятини барпо этишда асосий меъзони бўлган сўз эркинлигини таъминлашдаги ўрни ва нуфузи баланд.

Бугун журналистиканинг турли жабҳаларида: газеталар, телерадио каналлар, интернет нашрлар, ахборот хизматлари, шунингдек, журналистика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаётган устоз-мураббийларни “27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни” билан чин юракдан табриклайман! Соҳада олиб бораётган ишларингизга куч-қувват, ижодларингизга юксак парвозлар тилаб қоламан!


Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи О. Эрбеков