Get Mystery Box with random crypto!

Қадрли юртдошлар! Фидойи темирйўлчилар! Сизларни қутлуғ касб | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Қадрли юртдошлар! Фидойи темирйўлчилар!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан муборакбод этаман. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти учун ўз куч ва билим-салоҳиятингизни бағишлаб, меҳнат қилаётганингиз таҳсинга сазовор.

Сизлардаги ирода, сабру матонат турфа ўй-хаёл ва ташвишлар билан манзилига отланган юзлаб йўловчиларнинг узоғини гўё яқин қилади, машаққатини енгиллатади.

Ҳар куни минглаб инсонлар билан юзма-юз суҳбатлашасиз, талабини бажарасиз. Уларнинг саломатлиги — сизнинг саломатлигингиз, оилавий хотиржамлигингизга чамбарчас боғлиқ.

Шу муносабат билан сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик тилашга ижозат бергайсизлар.

Азиз ҳамкасблар!

Она Заминнинг жон томирларидек тизилган темир йўллар узра сочилган ризқу насибангиз бутун бўлсин. Пўлат карвонга бамисоли қувват ато этиб, ҳожатини чиқараётганингизни ҳеч бир мукофот, ҳеч бир унвон билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди.

Шундай экан, сўзимни мухтасар қилиб, Сизларни яна бир карра касб байрамингиз билан Транспорт вазирлиги жамоаси номидан қутлайман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири