🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#тайинлов Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбос | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#тайинлов

Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Абдиев Жахонгир Ибрагимович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жахонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.

Ж.Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдиев Жахонгир Ибрагимович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram