Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Солиқ тўловчиларга контактсиз эл | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ тўловчиларга контактсиз электрон хизматларни кўрсатиш ва ахборот тизимлари ҳажмини кенгайтиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси Маълумотларни қайта ишлаш марказининг серверлари ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Натижада солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг электрон шакллари кенгайиб, бошқа ташкилотлар билан электрон ахборот алмашинуви самарадорлиги ошиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.

Жорий йил 28 май 23:00дан 30 май 23:59гача Давлат солиқ қўмитаси Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилишнинг навбатдаги босқичи амалга оширилади.

Ушбу профилактика ишлари давомида айрим электрон солиқ хизматларида узилишлар кузатилиши мумкин.

Шуни инобатга олган ҳолда, солиқ органларига топширилиши лозим бўлган солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этиш чораларини кўриш тавсия этилади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram