🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклин | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи шаклига ўзгартириш киритилган эди. (АВ- рўйхат рақами 3221-2, 6.05.2021й.)

Бу давлат солиқ хизмати органларини юқори технологияли хизмат кўрсатувчи ташкилотга трансформация қилиш ислоҳотлари доирасида амалга оширилган навбатдаги қадам бўлди.

Жумладан:
ҚҚС ҳисоб-китобидан 0301 ва 0302-сатрлар (алоҳида бўлинма учун);
1-иловадан 01023-сатр («Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари учун солиқ солинадиган сумма);
3-иловадан 0121 ва 0122-сатрлар (ҳисобга олинган суммага киритиладиган тузатишга ёйилма) чиқариб ташланди.

Ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, уларнинг сақлаш ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилишидан келиб чиқиб, ҚҚС ҳисоботининг 4,5 ва 6-иловаларидаги жадваллар бир илова билан тасдиқланди.

«Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда ҳамда ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабаб тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш» реестри қўшимча киритилди.

Аввалроқ, ҚҚС ҳисобот шаклларини тўлдиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш мақсадида солиқ ҳисоботларини аксарият сатрлари автоматлаштирилган ва узвий боғлиқ сатрларга мантиқий кузатиш ўрнатилган эди.

Киритилган ўзгаришлар билан мутахассислар томонидан тайёрланган махсус қўлланма орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram