Get Mystery Box with random crypto!

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб Жорий йилнинг 29 май куни Sol | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram