🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#спорт «Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги» Давлат солиқ қўми | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#спорт

«Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги»

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари фарзандлари ўртасида 2021 йил 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Фарзанд соғлиги – ота-она бойлиги» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Унда қўмита марказий аппарати ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари баскетбол, стол тенниси, футбол спорт турлари элементларини бажариш ва арқонда сакраш бўйича беллашди.

Илдамроқ, аниқроқ ва тезроқ ҳаракат қилиб ғолибликни қўлга киритган болажонларга Давлат солиқ қўмитаси эсдалик совғалари ва махсус дипломлар топширилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram