🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#қонунчиликдаги_ўзгаришлар 2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қ | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram