🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#биласизми Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер соли | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram