Get Mystery Box with random crypto!

#танлов #конкурс Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаг | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#танлов #конкурс

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма