🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб Ишлаб чиқариш корхонасига Да | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

Ишлаб чиқариш корхонасига Дамас автомашинаси сотиб олинган. Ушбу автомобилдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган мақсадларда фойдаланилади (ходимларнинг ишга келиб-кетиши, маҳсулотларни омборга ташиш). Бу ҳолатда сотувчига тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми

Корхона харид қилинган Дамас автомобилидан корхона фаолияти учун, яъни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш билан боғлиқ материалларни, хомашёни ташиш, ишчиларни ишхонага олиб келиш, уйига етказиш мақсадида фойдаланса, харид қилиш чоғида тўланган ҚҚС суммаси Солиқ кодексининг 266-моддаси биринчи қисмидаги шартлар бажарилганда ҳисобга олинади.

Хизмат автомобилидан корхона фаолияти учун фойдаланилганда, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига асосан, ёқилғи-мойлаш материалларини йўл варақаси бўйича босиб ўтган масофаси ва белгиланган меъёрлар асосида ҳисобдан чиқарилиши, енгил машинанинг корхона фаолиятида фойдаланилганлигини тасдиқловчи шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Солиқ тўловчи томонидан харид қилинган (импорт қилинган) енгил автомобилидан корхона фаолиятида фойдаланмаса, харид қилиш (импорт қилиш) чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олинмаслиги белгиланган (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram