Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Жорий йил 7 апрель кунига қадар а | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жорий йил 7 апрель кунига қадар айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини
I чорак учун тақдим этган тадбиркорлик субъектлари ҳисоботни II чорак учун ўсиб борувчи якун билан шакллантиришда муаммоларга дуч келмоқда.

Ҳозирда дастурчилар томонидан ушбу камчиликни бартараф қилиш ишлари олиб бориляпти.

Камчиликлар бартараф қилингунга қадар ушбу ҳисоботни топширишни истаган солиқ тўловчилар I чорак ҳисоботи учун қайта ҳисобот топширгандан кейин II чорак ҳисоботини шакллантириш тавсия этилади.

Бунда хўжалик субъектлари ушбу мезон бўйича шубҳали корхона сифатида кўрилмайди.

Камчиликлар тез орада батараф этилади ва ДСҚ ахборот манбалари орқали хабар қилинади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram