Get Mystery Box with random crypto!

#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ Онлайн чек маълумотлари солиқ | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ

Онлайн чек маълумотлари солиқ ҳисоботларида акс этмаяпти бу ҳолатга нима сабаб бўлиши мумкин

Жорий йилнинг апрель ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларидаги маълумотларни автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чек маълумотлари фискал маълумотлар оператори маълумотлар базасига чоп қилинган чек санасидан 5-кундан кейин юборилган бўлса “Чеклар бўйича ҳисоботда” маълумотлар тўлиқ акс эттирилмаслиги мумкин.

Маълумотларни тўлиқ акс эттириш учун my.soliq.uz портали-солиқ тўловчининг шахсий кабинети “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимида “Чеклар бўйича ҳисобот” менюсида “Янгилаш” тугмаси орқали, ҳисобот маълумотлари ўша давр учун янгиланиши лозим.

Маълумотлар янгилангандан сўнг бир соат мобайнида янгиланган маълумотлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube|