Get Mystery Box with random crypto!

#қонунчиликдаги_янгиликлар Транспорт воситалари учун утилизац | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай солиқ органига, фақат Ўзбекистонда сотиш учун ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади ва сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлайди.

Экспорт бозорларида сотиш учун ишлаб чиқарилган автомобиллар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ички бозорга сотилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай утилизация йиғимини тўлайди.

Утилизация йиғими 100% миқдорида даромадлар бўйича ғазначилик шахсий ҳисобварағига тушади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram