🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#солиқчи_кўмакчи #онлайн_НКМ Онлайн-НКМ ва виртуал касса орқа | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#солиқчи_кўмакчи
#онлайн_НКМ

Онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали амалга оширилган реализациялар учун “Имтиёз” қўллаш имконияти яратилди

Жорий йилнинг апрель ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан қабул қилинган онлайн чек маълумотлари асосида айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларидаги маълумотларни автоматик шакллантириш механизми жорий қилинди.

Янги функция онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали реализация қилинган имтиёзли товарлар (хизматлар) миқдорини ва имтиёз турларини солиқ ҳисоботида акс эттириш имконини беради.

my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимида “Имтиёз” менюсини танлаб имтиёз тури, суммаси ва номини қўшиш мумкин.

Онлайн чек маълумотлари солиқ ҳисоботларида акс этмаса нима қилиш керак?

Авария ҳолатида чек маълумотлари йўқолса қандай йўл тутиш лозим?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram