🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#қонунчиликдаги_ўзгаришлар #солиқ_имтиёзи Ипакчилик ва жун са | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
#солиқ_имтиёзи

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантиришнинг янги чоралари белгиланди

Президентимизнинг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5178-сон қарори билан мамлакатимизда ипакчилик ва жун саноатини ривожлантиришнинг янги чоралари белгиланди.

Ҳужжат билан ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан, аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram