Get Mystery Box with random crypto!

#фискал_институт «Рақамли иқтисодиёт» – давлат ва корпоратив | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#фискал_институт

«Рақамли иқтисодиёт» – давлат ва корпоратив молия соҳаси учун энг керакли ихтисослик

Ҳурматли абитуриентлар, 2 та мустақил малакага эга бўлишни хоҳлайсизми? Сизнинг орзуингиз керакли ва ҳамиша қадрланадиган мутахассис бўлишми? Ундай бўлса, Фискал институт «Рақамли иқтисодиёт» факультетига марҳамат!

Ҳозирги пайтда энг кўп талаб этилаётган мутахассислар - булар бир вақтнинг ўзида дастурий таъминот яратиш қобилиятига эга бўлган давлат ва корпоратив молия, иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги мутахассислардир.

Фискал институтнинг «Рақамли иқтисодиёт» йўналиши айнан шундай билим ва кўникмалар беради.

Институтда молия назорати ва солиқ соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлашда замонавий молиявий технологиялар – Fintech бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш кўзда тутилган.

Фискал институт «Рақамли иқтисодиёт» таълим йўналишига 2021/2022 ўқув йили учун 50 нафар талаба қабул қилади.
Ўқиш давомийлиги – 4 йил.

IV босқич ўқув жараёнлари – солиқ органларида ташкил этилади.

Қабул – ДТМ томонидан белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

Тест синовлари:
-3 та мажбурий фан – она тили, математика, Ўзбекистон тарихи;
-2 та мутахассислик фани – математика ва чет тилидан бўлиб ўтади.

Чет тилларини билиш бўйича махсус сертификатларга эга бўлган абитуриентларга чет тили бўйича тест синовларисиз максимал балл берилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг барча йўналишларига қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланди.

Телефон:
71 274 03 00
Сайт: fiin.uz
Телеграм: https://t.me/fiin2021

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram