Get Mystery Box with random crypto!

#МХИК Ҳурматли тадбиркорлар! Маҳсулот ва хизматларнинг 17 | Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

#МХИК

Ҳурматли тадбиркорлар!

Маҳсулот ва хизматларнинг 17 рақамли идентификация кодларидан фойдаланишга тўлиқ ўтишга 3 кун қолди

Жорий йил 1 августдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари товар ва хизматлар реализациясини расмийлаштиришда 17 рақамли идентификация кодлардан фойдаланишга ўтади.

Бозорнинг барча иштирокчиларидан ушбу санага қадар tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.
Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма.

Эслатиб ўтамиз, 26 июлдан Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги базасида 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланди. 1 августдан бошлаб улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram