🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

САВОЛ Бинони фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари | SURXONDARYO KADASTR

САВОЛ

Бинони фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?

ЖАВОБ
:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook