Get Mystery Box with random crypto!

28 январь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси 200 | SURXONDARYO KADASTR

28 январь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

200 та
мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 576 млн.сўмлик 88 та мулк 1,7 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

5 та давлат активи:
- Самарқанд вилояти, Нуробод туманидан нархи 1 сўм бўлган МТМнинг бўш турган бино-иншоотлари 3 млн. сўмга сотилди.

16 та давлат мулки ижарага берилди:
- Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридан вилоят ИИБга тегишли бино хонаси йиллик ижара ставкаси 11,3 млн. сўм билан ягона иштирокчига берилди.

55 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридан нархи 3,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 94,2 млн.сўм нарх тасдиқланди.
- Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан нархи 3,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 386,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.
- Тошкент вилояти, Бекобод туманидан нархи 9,1 млн.сўмлик ер участкаси учун 149,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Ижро ҳужжатлари асосида 4 та мулк:
- Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани МИБдан савдога қўйилган 52,5 млн.сўмлик савдо дўкони 78,7 млн.сўмга сотилди.

Бундан ташқари, 7 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 та мулки реализация қилинди.

28 январь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот e-auksion.uz/news-view?news_id=226

Хабардор бўлиш учун
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube