🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиш | SURXONDARYO KADASTR

Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингдан:


2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

@aoka_uz