🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 | SURXONDARYO KADASTR

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга оширишда:

ерлардан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга оширади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган ер назоратини амалга оширади;

ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратни амалга оширади;

ер участкаси чегараларини (чегара нуқталарини) ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради;

аэрокосмик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда ерларни масофадан туриб зондлашни, шунингдек, геодезик ўлчов ускуналари ёрдамида ерларни ўрганишни ташкил этади ва амалга оширади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини ташкил этади ва амалга оширади;

кадастр йиғмажилди (паспорти) белгиланган тартибда шакллантирилиши ва расмийлаштирилишини назорат қилади.