🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 | SURXONDARYO KADASTR

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

учувчисиз учиш қурилмаларини, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этади, улардан фойдаланишда энг замонавий технологиялар ва хорижий тажриба жорий этилишини таъминлайди, шунингдек, унинг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этади;

учувчисиз учиш қурилмалари учун конструктив элементларни ишлаб чиқаришни ва дастурий таъминот яратишни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришни ташкил этади;

учувчисиз учиш қурилмаларини бошқариш соҳасида синов оператор мутахассисларини тайёрлайди;

оператори бўлмаган учувчисиз учиш қурилмаларини фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлган давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа ташкилотларга оператор билан ижарага беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook