🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Аввал хабар берганимиздек Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида | SURXONDARYO KADASTR

Аввал хабар берганимиздек Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда тузилган махсус ишчи гуруҳ Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишларни якунлади.

Мавжуд 2116 та хонадонларга бирма-бир кириб инвентаризация ишлари олиб борилди.

Наманган шаҳрида ишлар давом эттирилиб кадастр ходимлари 104 та МФЙларда хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.

Ҳозирда Ишонч, Мустақиллик 5 йиллиги, Шаршара, Янги қурилиш маҳалларида хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook