🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

1 март - Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун Ато | SURXONDARYO KADASTR

1 март - Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун

Атоқли, хассос ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача "Саодат" журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.
Йирик ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, нафис шеърияти билан миллионлаб қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди. Шеърият маликасининг ҳаёт йўли барча замонлар авлоди учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.