Get Mystery Box with random crypto!

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 | SURXONDARYO KADASTR

КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Давлат геодезия назоратини амалга оширишда:

давлат геодезия назоратини амалга оширади;

геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олади, уларни аниқлайди ва бартараф этади;

геодезия ва картография фаолиятининг барча субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назорат қилади;

картографияга доир материалларда ҳамда бошқа ҳужжатларда Давлат чегараси ва ҳудуди тўғри акс эттирилганлиги устидан назорат қилади;

геодезия ва картографияга оид ишларни рўйхатдан ўтказади;

геодезия пунктларини ҳисобга олади.