Get Mystery Box with random crypto!

Муборак туманида тиббиёт бирлашмаси инспектори фирибгарлик бил | TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®

Муборак туманида тиббиёт бирлашмаси инспектори фирибгарлик билан қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори фирибгарлик билан қўлга олинди. Бу ҳақида Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори Б.Г. фуқаро Ш.ни тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари орқали навбатчи ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига ўз хизмат хонасида 500 АҚШ доллари ҳамда унинг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official