Get Mystery Box with random crypto!

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати | Ustozlar Kanali 🇺🇿

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати узайтирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишди.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.