Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими тизимидаги 87 та ва директорлар орасидаги 135 та | Maʼrifat.

Халқ таълими тизимидаги 87 та ва директорлар орасидаги 135 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 35 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида 13 та номзодлар лавозим бўйича танлов ғолиби деб топилган.

Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 2 та лавозим (бошқарма бошлиғи ва етакчи мутахассис) бўйича 62 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди, шунингдек, Танлов комиссияси томонидан 3 та (бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис) лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 2 та бош мутахассис ва 2 та етакчи мутахассис лавозимларига номзодларнинг малака талаблари ўрганиб чиқилиши ва 3 та етакчи мутахассис лавозимига тест синовлари, марказий аппаратнинг 1 та етакчи мутахассиси ва 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:
Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси

Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 899 нафар, жумладан жорий ҳафтада 4 нафар номзодлар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлса, 14 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда 135 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.