Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири ўринбосари ўзи таҳсил олган мактабда бўлди | Maʼrifat.

Халқ таълими вазири ўринбосари ўзи таҳсил олган мактабда бўлди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўзи таҳсил олган Бухоро шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида бўлди.

Мактабдаги устозлар жамоасини табриклаб, халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган спорт жиҳозлари, интерактив доска ва бошқа анжомларни топширди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари мактаб педагогик жамоаси билан яқиндан мулоқотда бўлиб, ўқув жараёнлари билан қизиқди.

Шунингдек, юқори синфларнинг дарс жараёнларида бевосита иштирок этиб, ўқувчилар билан суҳбатда бўлди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA