Get Mystery Box with random crypto!

РОЗИЛИГИМСИЗ ИШ БЕРУВЧИ МЕНИ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШИ МУМКИНМИ? А | Maʼrifat.

РОЗИЛИГИМСИЗ ИШ БЕРУВЧИ МЕНИ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШИ МУМКИНМИ?

Ассалому алейкум . Мени бир кариндошим темир йулда ишлайди якиндагина декретга чикди. Саволим:ходим декрет татилига чикганидан сунг у ариза йозмай туриб уни розилигисиз бошка ишхонага утказишга рахбарнинг хакки борми?

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) — унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.

Мазкур кодекснинг 95-моддасига асосан Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Шунингдек меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Яъни бу ерда сизни ўша ердаги иш жойингиз сақланиши лозим.

Яъни сизнинг ҳолатингизда агар ишлаб чиқариш зарурияти сизни бошқа ишга ўтказишни назарда тутмаса, сизнинг розилигингизсиз иш берувчи сизни бошқа ишга ўтказа олмайди. Ўтказган тақдирда бу МК 92-модда қоидаларига зид ҳисобланади

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA